Пайғамбарга хақорат
Ассалому алайкум! Хозирда мусулмон аҳлига аниқроғи пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган ҳақорат юзасидан савол бермоқчиман. Кўпчилик Франция президентининг суратларини принтерда катта қилиб чиқариб поёндоз қилишяпти кўпчилик мусулмон давлатлар уни маҳсулотларига бойкот эълон қилишяпти ва шу орқали ўз ғазабларини кўрсатишяпти ва бу ишлар ижтимоий тармоқларда ҳам давом этмоқда. Албатта расулуллоҳга қилинган ҳақорат кечирилмайди ҳақиқий мусулмон учун бу энг ёмон ҳақорат шахсан мен учун ҳам шундай вазиятда қандай йўл тутишимиз керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри воситалар билан ҳимоя қилишимиз керак. Энг тўғриси суннатга янада ҳам қаттиқроқ боғланиш. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 09:34 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар