Ноқонуний нарсаларни сотиб олиш жоизми?
Ассалому алайкум! Бир яхши китоб бор. У китоб жуда топилиши қийин китоблардан бири. У китобни бир нашриёт бир йилда бир мартта чоп этиб сотади. Китоб жуда тез сотилиб кетади. Бошқа пайтларда у китобни топиб бўлмайди. Яқинда китоб дўконида ўша китобни кўриб қолдим. У китобни олиб кўрсам асли эмас экан. Яни кимлардур, ўша китобдан нусха кўчириб, жуда сифатсиз ҳолатда чоп этиб, икки баробар қимматга сотяпти. Нашриётни номидан сотяпти. Нашриётдан аниқлаштирсам улар хозирда бу китобни савдога чиқармаганини айтди. Шу китобни харом йўл билан сотаётганлиги маълум бўлди. Саволим қуйидагича: Ўша китоб ноқонуний сотилаётганини билиб туриб сотиб олиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўша китобни асли кимда бўлса олиб нусха кўчириб олиб фойдаланишингиз мумкин. Нусха кўпайтириш ҳозирги кунда қийин иш эмас. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 10:40 | Савол-жавоблар | 154 | Молия ва тижорат