Олаётган пулларимиз ҳаромми?

Ассалому алайкум! Биз ҳозирда чет элда ўқиймиз, бизни университетларда шундай нарса бор, семестрни яхши баҳолар билан тугатган ўқувчиларни бошқа университетларга ўқишга жўнатишади ва ҳамма харажатларни ҳам тўлаб беиршади. Университетимизнинг бир ўқитувчиси бизларга шундай таклиф билдирди яъни бизни бошқа университетга ўқишга жўнатади биз бориб фақат битта документга яъни биз ўқишга келдик ва ўқишни бошладик деган маънодаги документга қўл қўйиб келамиз. Лекин ўзимиз у ерда қолиб ўқишни давом эттирмаймиз, ўзимиз яшаб турган жойга қайтиб келамиз. Бизларга эса неччи ой ўқиш давом этса, еб-ичиш ётоқхона харажатлати ҳисобланиб ҳар ойда пул ташлаб турилади. Шу пулларни олиш бизларга ҳаром ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қандай қилиб ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 15:46 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar