Бадиий китоблар

Ассалому алайкум! Мен хозир Алҳамдулиллаҳ, мактабда 11 синфда таълим олаяпман. Таълим тилим рус тили. Иншааллоҳ Олий Таълим Муассасасига кириш ниятим бор, шунинг учун хозир тайёрланаяпман тест синовларига. Алҳамдулиллаҳ динимиз аҳкомларини ўрганиб бораяпман, намоз ҳам ўқийман. Адабиёт фанидан тайёрланиш учун Давлат Тест Маркази ўқишни тавсия қилган рус тилидаги бадиий китобларни кўп ўқийман. Аммо баъзи асарларда ширкона сўзлар ҳам учраб туради, лекин мен шу сўзларни ўқимай тезда ўтиб кетаман. Яна баъзи асарларнинг асоси Библия. Мен шунақа асарларни ўқишим мумкинми. Чунки мен вақтимни ўтказиш учун эмас, балки ОТМга кириш учунгина харакат қилаябман, кириб кетишимни Аллоҳ азза ва жалладан сўраябман. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У жойларини ўқиманг. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 17:56 | Савол-жавоблар | 191 | Адабиёт
|
Boshqa savol-javoblar