Насияга олиб нақдга сотиб юбориш

Ассалому алайкум! Мен насияга нарса олиб сотаман (вариант дейилади хозирги кунда) бир дўстим мендан 1200$ нархлик телефон олиб беришимни сўради. Маълум вақтга 1500$ қилиб бўлиб тўлашига келишдик. Кейин билсам унга пул зарур эканлиги учун телефонни мендан олиб олинган нархига сотиб менга ойма ой пул бермоқчи экан. Мен шу ҳолатни билиб туриб унга телефон олиб беришим рибо бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дўстингиз сизни ўзингиздан насияга олиб ўзингизга сотмаса бўлди. Бошқа бировга сотса жоиз. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 18:07 | Савол-жавоблар | 152 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar