Сийдик томчилаши

Ассалому алайкум! Менда пешоб килгандан кейин ва олдин 1 ёки 2 томчи бир нарса томиб коляпти. Мен хар намоздан олдин ярим соат олдин пешоб килиб. Пешоб килгандан кейин салфетка куйиб, сунг юриб, сакраб, колган кутганини чикаришга харакат киляпман. Кейин салфеткани алмаштириб яна олатни узини ювиб тахоратни хар намозга бошкатдан олиб намоз укиб юрибман. Саволим шундаки одатдаги кун шароитида ушбу айтиб утган ишларимни килиш муаммо иугдиргани йук. Лекин сафарга куп чикаман шунда мен нима киламан. Мен сахалинда совук улкада яшайман. Базида тахорат килишга шароит йук булади, базида 13:30 пешин вакти буса мен 10:00 да тахорат олиб сафарга чикиб шу 10:00 да олган тахоратим билан пешин укисам буладими. Базан томчи салфеткадан утиб кетади базида салфеткам жойидан кимирлаб кетади. Ички кийимни кунлаб алмаштиришга шароит булмайди. Шунака пайтда ички кийимни хукми канака булади. Ички кийимга ювсам унда баттар шамоллатаман. Чунки бизда -35 совук булади. Шунга тулик бир малумот берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратингиз синмаган бўлса, у билан қачон бўлса ҳам намоз ўқишингиз мумкин. Нажосат бадан ё кийимга афв миқдоридан оз ҳажмда теккан бўлса, совуқ туфайли уни ювишни ортга сурсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 23:01 | Савол-жавоблар | 179 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar