Вафот этган одамга қўй сўйиш

Ассалому алайкум! Мени бир муаммо қийнамоқда. Вафот этган инсонга атаб 3 та қўй сўйиш динимизда кўрсатилганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Динимизда ўтганларга атаб жонлиқ сўйиш деган гап йўқ. Балки қилинган амалларнинг савобини ўтганларга бағишлаш бор. Қурбонлик қилиши вожиб киши унинг савобини ўтганларга бағишламайди, чунки бу зиммасидаги вазифасидир. Балки бошқа бир жонлиқнинг ўтганларнинг номидан сўйиб, ўшанинг савобини уларга бағишлайди. Сиз ўзингиз қурбонлик қилишингиз вожиб бўлса, битта қўйни ўша вожиб қурбонлик учун сўйишингиз керак. Қолган иккитасини ўтганларингизнинг қайси бирининг номидан сўйсангиз бўлаверади. Агар молингиз нисобга етмаган бўлса, учта қўйнинг ҳаммаини ўтганларингизнинг номида сўсангиз бўлади. Бир кишининг номидан бир нечта сўйсангиз ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 23:02 | Савол-жавоблар | 157 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar