Права олишда пул бериш

Ассалому алайкум! Мен ҳайдовчилик гувоҳномаси ўқишни тугатдим, кейин имтиҳон топширдим. Имтиҳондан 3 марта ҳам ўтолмадим, кейин бир одам у одамга пул олиб берар экан пул берсам олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Топширолмасангиз ва пора эвазига сизга беришса қанақасига тўғри бўлади. Исломда пора билан иш битириш ҳаром. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه ، قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ فِي الْحُكْمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 00:40 | Савол-жавоблар | 141 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar