Сичқон тушиб ўлган сув идишларни поклаш

Ассалому алайкум! Рўзғорда фойдаланиладиган тонналик пластик сув бочкасига сичқон тушиб ўлган бўлса ва буни кечроқ билинса, сув бочкаси, аристон ва қувурларни қандай поклаш мумкин? Аҳли илмлар бир кун давомида кўнгил таскин топгунича сувни оқизиб қўйишни айтишди. Қувурлар девор ичига жойланган, оқизиб қўйиш билан барча сувнинг чиқиб кетишига ишонч йўқ. Бунда кўп сув сарфи ва катта харажат бўлади. Сув идишлари ва ундан сув иситишда фойдаланиш энди яроқсиз бўладими? Идишларни қатрон қилишни иложи бўлмагани учун ташлаб юбориш керакми? Кифоя китобидаги ҳукмларни ўқидик. Афзал йўлни айтсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сирли идишларни қатрон қилинмайди. Уч марта ювиш билан тоза бўлади. Сизларни идишингизни поклашни ҳеч қандай  қийин иш эмас. Битта матор олиб келиб чиқадиган томонига улаб қўйсангизлар сувни тортиб қуритиб қўяди. Шундай қилиб уч марта тўлдириб тортиб юборсангиз пок бўлади. Албатта ўлимтикни олиб ташлагандан кейин. Бу исроф эмас тозалаш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 00:48 | Савол-жавоблар | 176 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar