Аввалги саволимдаги ҳолат

Ассалому алайкум! Аввалги саволимда отам жуда катта жанжалар остида ойимга телефонларидан талоқ қилдим деб айтганларини ёзгандим. Сизлардан "Неча марта айтганлар" деб савол келди. Отам ўшанда "3-талоқ қўйдим,10-талоқ қўйдим" деганлар. Буни йўли борми? Ота-онам бирга бўлишини онам битта ўзлари қолиб кетишларидан қўрқаман. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уларга уч талоқ тушиб бўлган. Бирга яшашлари ҳалол эмас. Қайтариб олдим билан иш битмайди. Сиз улар зинода яшаб дўзахга тушишларидан қўрқинг. “Кифоя” китобида қуйидагича келади:
Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 07:05 | Савол-жавоблар | 140 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar