Қурон китоб мерос қолдириш ҳақида

Ассалому алайкум! Қуръон китоб мерос қолдириш деганда уйда мерос қолдириш назарда тутилганми ёки масжид-мадрасларда қолдиришми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иккаласи ҳам. «Мерос қолдирган Қуръони».
Тириклик чоғида ўзи ўқиб юрган Қуръонни бировга мерос қолдирса ва ўша Қуръон мунтазам ўқиб турилса, ундан биринчи эгасига савоб етиб туради. Агар Қуръон мерос қолдирилмаса, бундай бахтдан маҳрум бўлади. Баъзи юрт ва халқларда умуман, Қуръони йўқ одамлар, Қуръон ўқий олмайдиган одамлар кўп. Улар ушбу бахтдан маҳрумдирлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
 Шу билан бирга масжидларга Аллоҳ йўлига вақф қилинган Қуръонлар ҳам киради. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 07:05 | Савол-жавоблар | 170 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar