Хотинни иқтисодий таъминлай олмаслик гуноҳи
Ассалому алайкум! Эркак аёлини иқтисодий таъминламаса, унга ёзилган гуноҳ фақат хотиннинг эридаги ҳаққини адо қилмаганлик бўладими? 2. Агар шундай бўлса хотин бунга охиратда розиман деса эрда ҳеч қанақа гуноҳ қолмайдими? Шу иш бўйича ёки аввал хотин рози бўлиб кейин Аллоҳ ҳам кечириши керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёлнинг эр устидаги молиявий ва ғайри молиявий ҳақлари бор. Молиявий ҳақларига: маҳр, нафақа, ётар жой киради. Ғайри молиявий ҳақларга: яхшилик билан яшаш, зарар бермаслик, аёллар ўртасида адолат кабилар киради. Аёл ўзининг иқтисодий ҳақларида воз кечиши мумкин ва бундай ҳолатда эр гуноҳкор бўлмайди. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 07:43 | Савол-жавоблар | 141 | Оила ва турмуш