Дўстимнинг таниши машина олиб берса

Ассалому алайкум! Мен машина олиш ниятида эдим лекин қўлимда пулим йўқ эди. Шунда бир дўстим "мени бир танишим тақсит савдоси орқали одамларга машина олиб беради" деб айтди ва мени уни олдига олиб борди. Мен дўстимнинг танишига 4000$ га ўзимга ёққан машина топиб қўйганимни ва шу машинани тақсит савдоси орқали менга олиб беришини сўрадим. Шунда у одам дўстимга ишонишини ва дўстимни ўртада ўз вакили бўлишини айтиб менга машина олиб бериши учун дўстимга 4000$ берди ва шу пулни 1 йилда бўлиб-бўлиб 6000$ қилиб қайтаришимни айтди. У одамни олдидан чиққанимиздан кейин дўстим пулни менга берди ва машина эгаси билан ўзим савдо қилиб олишимни айтди. Бундан хабар топган бошқа бир дўстим "Рибога қўл урибсизлар" - деб айтди. Шу қилган савдоимизда рибо аломатлари борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Авввал ўша пул эгаси ёки пулнинг вакили машинани шахсий мулки қилиб сотиб олиши, қўлга олгач сиз билан иккинчи бор қайта савдо қилиши керак эди. Байъни бузинглар, қайтадан шу ишни қилинглар. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 08:04 | Савол-жавоблар | 142 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar