Ижарада ботил шартнинг хукми
Ассалому алайкум! Бир одам заказ бериб кийим тиктирмокчи. Тикувчи шундай 2 та шартни қўйган. 1- пул олдиндан берилади. Иккинчиси ёқмаса пулинг қайтмайди. Товарни барибир оласан деган. Саволим шундан иборатки асли шариатда бундай шарт ботил эмасми? Ботил бўлса ақдни ҳам ботил қиладими? Иккинчи тарафи ғарар эмасми, Чунки тикувчи яхши тикса фойдасига, ёмон тикса зиёнига? Бу ерда иш питгандан кейин танлаш ихтиёри ёқ ку? Охирги саволим, ўзбек тилида савдо боби ҳақида борича муфассал баён қилинган, ёритиб берилган қандай манбани тавсия қиласизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда диёнат меъёри ўзгариб қолди. Буюртмачини ҳолига қаралинади. Хизмат ҳақини бермаслик эҳтимоли катта бўлса хизмат ҳақини олдиндан олиб омонат шаклда тутиб туриши мумкин. Агар тикувчи буюртмада кўрсатилгандек шартларга кўра тикиб таёрласа мижоз “ёқмади олмайман” дейишга ҳақи йўқ. Мабодо буюртмада келишилган шартлар топилмаса олмасликка ҳақи бор. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 08:59 | Савол-жавоблар | 173 | Молия ва тижорат