Таровех ва закот ҳақидаги жавобларда фарқ
Ассалому алайкум! Балки мен тушунмаганимдандирман. Кўпдан бери Ислом.уз дастурини ишлатиб келаман унинг бўлимларида турли фиқҳи китоблар ва уламолар жавоблари бор. Шулардан бири закотни фиқҳи ҳукми нисобга етган молнинг бир йил мобайнида эхтиёждан ҳоли туриши дейилган. Кийин таровех намози суннат амал ўқиса ажр савоби кўп ўқимаса гуноҳкор бўлмайди дейилган ва бу малумотни кўп жойларда ўқиган эдим. Лекин сизлар берган жавоблар ичида мол нисобга етса бўлди 1 йил бўлиши шарт эмас закот вожиб бўлади деган жавобни ўқидим. Қолаверда таровех ўқимаса гуноҳкор бўлади деган жавоб ҳам кўрдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нисобга етиши билан закот зиммага вожиб бўлади, бир йил тўлгач адо қилиши вожиб бўлади. содда қилиб айтсак, болалар балоғатга етмагунича намоз ва рўза зимасига фарз бўлмайди. Балоғатга етиши билан зиммасига фарз бўлади, намозни вақти қирганида адо қилиши фарз бўлади. яна ҳам соддароқ қилсак балоғатга етиши билан жума намози фарз бўлади, жума куни бўлиши билан адо қилиш зиммасига фарз бўлади. худди шунингек бир одам бой бўлса, ҳажга бориш зиммасига фарз, ҳаж кунлари келганида адо қилиш фарз. Таровиҳ суннати муаккада бу вожибга яқин амал. Тарк қилиш яхши эмас. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 11:10 | Савол-жавоблар | 174 | Турли саволлар