Турмуш ўртоғим ва намоз

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим ёшлигидан ичади, хозир ёши 31 да. Олдин жуда кўп ичарди, хозир хафтада 1 ёки 2 маротаба ичяпти ва ичкиликни ташлаб намоз бошлаш ниятида, лекин хеч ташлолмаяпти. Намозни бошласа бўлаверадими ёки аввал ичишни ташлаши керакми? Маслахат беринг, тезроқ шу шайтонни сувидан воз кечсаю нима маслахат берасиз? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хамр ичиш Аллоҳ таоло ҳаром қилган энг катта гуноҳлардандир. Фарз намозларни тарк қилиш ҳам кишининг охиратдаги аҳволини танг қилиб, жаҳаннамга тушишига сабабчи бўладиган ишлардандир. Охират куни энг биринчи сўралувчи амал ҳам айнан намоздир. Агар уни адо қилган бўлса қолган ҳисоб-китоби ҳам енгил кечади. Агар тарк қилган бўлса ҳолига войдир. Турмуш ўртоғингиз дарҳол ичкиликни ташлаб, намозларни адо қилишни бошласин. Ҳеч бирини ортга сурмасин. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 14:47 | Савол-жавоблар | 144 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar