Ҳадид 10-оят

Ассалому алайкум! Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг йўлида эҳсон қилмайсизлар? Ҳолбуки, осмонлару eрнинг мeроси Аллоҳникидир. Мол сарф қилишнинг ўз йўли, вақти ва жойи бор. Ўрнини топиб, оз сарф қилиб, кўп савоб олиш мумкин, ёки аксинча.
Юқоридагиларни “Тафсири Ҳилол”дан ўқиганман. Шунга(Ўрнини топиб сарфлаш) бирор мисол кeлтира оласизларми, шу мисолдан биз ҳам ўрнини топиб сарфлайдиганлардан бўлсак.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уйланиши фарз бўлиб, улана олмаётганлар бор, даволаниши вожиб даражасига етиб, маблағ топа олмаётганлар бор, илм олишга ҳаракат қилиб, шартнома пулини тўлай олмаётганлар бор ва ҳоказо. Шу ўринларга сарф қилишда ҳам садақа, ҳам фарзни адо қилишга кўмак, қолаверса булар садақаи жория даражасидаги ишлардир. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:46 | Савол-жавоблар | 135 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar