Зино қилганини мақтанадиганлар
Ассалому алайкум! Ашаддий зинокор, хар доим фахш ишлар билан шуғулланиб юрувчи эркак ўзига ўхшаганларга қилган харом ишларини мақтаниб, қўшимчасига қилмаганиниям қўшиб мақтанса, ("зўр эркак"лигини исботлаш учун) унинг хукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уларнинг ҳолига вой. Тез тавба қилишлари ва тилларини гуноҳларини мақтанишдан тийишлари керак. Чунки бу ишлари гуноҳлари кечирилмаслигига сабаб бўлиб қолади. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: كُلُّ أُمَّتِي مُعَافًى إِلَّا الْمُجَاهِرِينَ، وَإِنَّ مِنَ الْمُجَاهَرَةِ أَنْ يَعْمَلَ الرَّجُلُ بِاللَّيْلِ عَمَلًا ثُمَّ يُصْبِحُ وَقَدْ سَتَرَهُ اللهُ، فَيَقُولَ يَا فُلَانُ عَمِلْتُ الْبَارِحَةَ كَذَا وَكَذَا، وَقَدْ بَاتَ يَسْتُرُهُ رَبُّهُ وَيُصْبِحُ يَكْشِفُ سِتْرَ اللهِ عَنْهُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Мужоҳирлардан бошқа умматимнинг ҳаммаси авф қилингандир. Албатта, бир кишининг кечаси бир ишни қилиб, тонг отганда Аллоҳ уни сатр қилган бўлса ҳам «Эй фалончи, кечаси ундай қилдим, бундай қилдим», демоғи ҳам мужоҳарадандир. Батаҳқиқ, у Аллоҳ уни сатр қилган ҳолида ётган эди. Тонг отганда эса ўзидан Аллоҳнинг сатрини очади», дедилар».
Икки шайх ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Мужоҳир» жаҳр сўзидан олинган бўлиб, луғатда «ошкора қилувчи» деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда эса гуноҳни ошкора ва уялмасдан қилувчи одамга айтилади. Ушбу ҳадиси шарифдаги таърифга қараганда, ўзи қилган гуноҳни одамларга мақтаниб юради.
Демак, гуноҳни ошкора қилган, ўзидан содир бўлган гуноҳларини гапириб юрадиган мужоҳирларнинг гуноҳи авф қилинмас экан.
Ана шундай мужоҳирларнинг айбини гапириш ғийбат ҳисобланмас экан. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 18:24 | Савол-жавоблар | 173 | Ҳалол ва ҳаром