Таровех намозида жой банд қилиш

Ассалому алайкум! Шу рамазон ойи кунлари таровех намозига бази одамлар вахлирок чиқиб, бўш жойларни ўзи ва танишлари учун эгаллаб олишади, бази бирлари хаттоки 5-6 кишилик жойни эгаллаб олишади ва нотаниш бўлган одамлар келиб қолишса, бу жой банд бу ерга ўтирманг дейишади. Биз 20-30 минут олдинроқ чиқсак хам масжиднинг тахмиман 20 фоизи хали келмаган одамлар учун эгалланган бўлади, шу холда биз бўш жой топишимиз анча қийин бўлиб қолади. Шу одамларни шахсий ўзиники бўлмаган Аллоҳнинг уйи бўлган масжиддан бошқалар учун жой эгаллаб ўтиришлари мумкунми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Сизлар биринчи борган бўлсангизлар ўша ерга ҳақлисизлар. Мабодо бошқалар келиб ўтиришса сизларни ҳаққингларни поймол қилган ҳисобланади. Масжидда банд қилиб қўйиш деган нарса мутлақо йўқ. Ким келиб ўтирса ўшаники, бўшаши билан яна келиб ўтирганники бўлаверади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 20:13 | Савол-жавоблар | 175 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar