Кўп эснаш

Ассалому алайкум! Илмларингиз бунданда зиёда бўлсин. Кўп эснаш нимадан далолат беради?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!125-БОБ.  АКСА УРИШНИНГ ХУШ КЎРИЛИШИ,  ЭСНОҚНИНГ ХУШ КЎРИЛМАСЛИГИ ҲАҚИДАحَدَّثَنَا آدَمُ بْنُ أَبِي إِيَاسٍ، حَدَّثَنَا ابْنُ أَبِي ذِئْبٍ، حَدَّثَنَا سَعِيدٌ الْمَقْبُرِيُّ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم: «إِنَّ اللهَ يُحِبُّ الْعُطَاسَ، وَيَكْرَهُ التَّثَاؤُبَ، فَإِذَا عَطَسَ فَحَمِدَ اللهَ، فَحَقٌّ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ سَمِعَهُ أَنْ يُشَمِّتَهُ، وَأَمَّا التَّثَاوُبُ فَإِنَّمَا هُوَ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَلْيَرُدَّهُ مَا اسْتَطَاعَ، فَإِذَا قَالَ: هَا. ضَحِكَ مِنْهُ الشَّيْطَانُ». طرفاه:  - تحفة:Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ акса уришни хуш кўради, эсноқни эса хуш кўрмайди. Акса уриб, Аллоҳга ҳамд айтса, ташмит айтиш уни эшитган ҳар бир мусулмоннинг зиммасига ҳақдир. Эсноқ эса фақат шайтондандир. Киши қўлидан келганича уни қайтарсин. Қачон «Ҳа-а-а», деса, шайтон унинг устидан кулади».
(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий)
Муслим, Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда:
“Бирортангиз эснаса оғзини қўли билан беркитсин” дейилган.
Имом Муслимнинг ривоятида: “Чунки шайтон унинг ичига кириб олади” дейилган. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 20:13 | Савол-жавоблар | 154 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar