Ҳалол ҳаром
Ассалому алайкум! Ҳозирда христианлар кўпчиликни ташкил қилган давлатдамиз. Бу борадаги савол-жавобларни кўриб чиққач бир турклар қурган масжидга бориб ҳалол ресторан ҳақида сўраб олдик. Улар айтишича, ҳалол сертификати бор ресторанлар бир нечта, лекин ишончлиси битта экан. У ерга бордик. Эгаси турк мусулмон экан, баъзида қўлида тасбеҳ ҳам бўлади. Лекин спиртли ичимликлар ва чилимни кўргач офитсиантдан яна сўрадик ва у ҳамма нарса ҳалоллигини ишонч билан айтди. Бу ерда қўй ва мол гўштидан тайёрланган овқатларни истеъмол қилсак бўладими? (Ҳозирда ҳатто мусулмон давлатларида ҳам басмала айтилиб сўйилган, лекин машинкада сўйилгани эҳтимоли борлиги учун, умуман товуқ истеъмол қилмаяпмиз ҳалол сертификати бўлса ҳам) 2. Яқинда каналингиздан ҳатто сир ва кофега қўшиладиган бир қанча маҳсулот ҳам шубҳали маъносида савол кўриб қолдим. Ва жавобларнинг бирида қуйидагича ёзилган экан: Пишлоқнинг ичига араб тилида “инфиха”(ширдон) деб номланувчи аралашма қўшилади. У сут эмизувчи ҳайвонларнинг қоринларидан олинади. Агар шариатга мувофиқ сўйилган ҳайвонлардан олинган ёки ўсимликдан олинган бўлса, уни ейишда шак-шубҳа йўқ. Жумҳур уламолар эса “инфиха”(ширдон)ни нажосат деб ҳукм қилганлар. Шунинг учун у аралашган нарсани ҳам “ейиш жоиз эмас” дейдилар. Ҳанафий мазҳаби уламолари “ўлимтик ҳайвоннинг юнги ва суяклари пок” дейишади. Чунки уларда ҳаёт йўқ. Шунингдек “пишлоққа қўшиладиган ошқозондан олинадиган аралашма ҳам покдир” деб айтишади. Қолаверса: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳ қилинганида пишлоқни кўриб, “Бу нима” дедилар. Саҳобалар: “Ажам ерларида тайёрланадиган таом” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Пичоқ билан кесиб, Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар ва еяверинглар” дедилар". Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Пишлоқ, сут ва либо(ҳайвоннинг янги сути)дандир. Унга Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар. Аллоҳнинг душманлари сизларни алдаб қўймасин". Саҳобалар Ироқ шаҳарларини фатҳ қилганларида мажусийларнинг пишлоқларидан еганлари ва бу уларнинг ораларида кенг тарқалгани ривоятларда келади. 2) Шу ҳадисга асосланган ҳолда пишлоқ истеъмол қилсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Биз бир нима деёлмаймиз. 2). Пишлоқ ейиш жоиз. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 08:49 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Биз бир нима деёлмаймиз. 2). Пишлоқ ейиш жоиз. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 08:49 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром