Жамоат намози техник муоммо

Ассалому алайкум! Агар жмоат намозларда техник сабабарга кўра имомни қироати ташқаридаги жмоатга эшитилмаса, ташқаридаги жамоат намози нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имомни ҳаракатини билиб туриш шарт бўлади. Имомдан бир рукн орқада қолса, яъни бехабар қолса, намозига халал бўлади. Шунинг учун ё имомни ҳаракатини кўриб турадиган ёки эшитиб турадиган ҳолатда бўлиши шарт. Қадимда намоз такбирларини етказиб берувчи мукаббирлар бўлган, улар баланд овозда имомни ҳаракатларини билдириб такбир айтиб турган. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 20:24 | Савол-жавоблар | 223 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar