Бенамоз қилиб яратмаганинга шукур деган ҳадис

Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқлардаги бир марузани бир неча марта эшитдим. Аллоҳ таоло қиёмат куни сигирга "Сени сигир қилиб яратганимга розимисан" деганда розиман қўй қилиб яратмаганинга шукур деркан, қўй "сени қўй қолиб яратганимга розимисан" деса розиман эшак қилиб яратмаганинга шукур деркан, эшакка ҳам сени шундай яратганимга розимисан деганида розиман чўчқа қилиб яратмаганинга шукур деркан. Аллоҳ таоло чўчқага сени шундай яратганимга розимисан деса рози эмасман, одамлар мени кўрса жирканадиган қилдинг, мени уларга ҳаром қилдинг деганида Аллоҳ таоло ортинга қара деркан шунда у ортида турган бенамозларни кориб Аллоҳим мени чўчқа қилиб яратганинга розиман бенамоз қилиб қўймаганинга шукур деркан. Шундай саҳиҳ ҳадис борми? Ёки тоқима ҳадисми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўқима гап. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 20:57 | Савол-жавоблар | 183 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar