Музоробадаги тушунмаганимиз
Ассалому алайкум! Биз устозимиз билан الجوهر النيرة деган китобда музораба бўлимида шундай нарсани ўқидик. Устозимиз тушунтирдилар, лекин яхши тушунмадик. وَقَالَ أَبُو يُوسُفَ يَطِيبُلَهُ، فَإِذَا أَرَادَ رَبُّ الْمَالِ أَنْ يَجْعَلَ الْمَالَ مَضْمُونًا عَلَى الْمُضَارِبِ فَالْحِيلَةُ فِي ذَلِكَ أَنْ يُقْرِضَهُ الْمُضَارِبَ وَيُسَلِّمَهُ إلَيْهِ وَيُشْهِدَ عَلَيْهِ، ثُمَّ يَأْخُذَهُ مِنْهُمُضَارَبَةً بِالنِّصْفِ، أَوْ الثُّلُثِ، ثُمَّ يَدْفَعَهُ إلَى الْمُسْتَقْرِضِ وَيَسْتَعِينَ بِهِ فِي الْعَمَلِ حَتَّى إنَّهُ لَوْ هَلَكَ فِي يَدِهِ فَالْقَرْضُ عَلَيْهِ، وَإِذَا رَبِحَ وَلَمْ يَهْلِكْ يَكُونُ الرِّبْحُ بَيْنَهُمَا عَلَى الشَّرْطِШуни шархлаб соддороқ мисоллар билан келтириб берсангизлар илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Роббул мол пулга куймасликни ҳоҳласа қуйидагича ҳийла қилади: 1) Роббул мол бўлган Амр музориб бўлган Зайдга юз минг сўмни гувоҳлар олдида қарз сифатида топширади. 2) Кейин келгусида бўладиган фойданинг ярми ёки учдан бирини олиш эвазига берган юз мингини музораба қилиш учун Зайддан қайтариб олади. 3) Сўнгра Зайдни музораба ишларида ўзига ёрдамчи қилиб олиб унга пулни яна топширади.4) Шундан кейин мободо тикилган пул Зайднинг қўлида ҳалокатга учраса Амр музориб сифатида Зайдга пулни тўлаб бермайди. Аммо Зайд аввалда гувоҳлар олдида қарз сифатида ўзига топширилган юз минг сўмни Амрга тўлаб беради. Шунда Амр берган пулига куймайди. Ҳулоса; Роббул мол биринчи суратда қарз берувчи иккинчи суратда музориб бўлди. Музориб эса биринчи суратда қарз олувчи ва иккинчи суратда роббул мол бўлди. Бу суратларда мол ҳалок бўлса қарздор қарзни тўлайди ва музориб эса ҳалок бўлган молни тўламайди. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 21:18 | Савол-жавоблар | 156 | Молия ва тижорат