Сўнгги кун

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Нигина Ниёз исмли ёзувчининг “Сўнгги кун” романида рухларнинг холати, қабрдаги савол жавоблар ҳақида ёзилган. Шундай китобларни ўқиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бирор саҳиҳ ҳадисга суяниб ёзилган бўлса, жоиз. Акс ҳолда(романлар кўпинча ёлғондан тўқилган бўлади) жоиз эмас. Чунки руҳ ва қабр ғайб илми бўлиб, Аллоҳ ваҳий орқали билдирган пайғамбарларнинг гапларигина далил бўла олади. Охират ва қабрдаги савол-жавоблар тўғрисида роман тўқиш Аллоҳ ва Унинг расулига тухмат қилиш ҳисобланади. Чунки бу нарсалар динга тегишли бўлиб, дин ҳақида роман тўқиш улкан гуноҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 04:41 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar