Ал маркетинг

Ассалому алайкум! Ал маркетинг мобил иловасини телефонга ўрнатиб кейин унинг хисобига пул туширасиз ва бот ўзи хохлаган брендни рекламасига сизни пулингизни сарфлайди ва сизни рекламангиз орқали неча киши товар сотиб олганини айтиб туради ва сотилган товар пулидан улуш чиқариб беради. Тушунтирилиши бўйича рекламага пул етказа олмаётган брендларни сиз киргизган пул эвазига реклама қилади ва фойдани бир қисмини ажратиб беради мен хам шу оркали пул топишим халолми? (Пул киритган инсон хеч нима қилмайди барчасини робот амалга оширади)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало уларни қанчалик даражада ишончли эканлигига қараш керак. Чунки ҳозирда интернетдаги кўп иловалар одамлардан пул йиғиб олиб банклардаги рибо амалиётларга пул тикиб, фоизи билан олишади. Олганидан ўз улушини олиб қолиб пул берганларга фалон ишга тикилди деб ҳар хил ёлғон таблица(жадвал)лар ва иловалар тақдим қилишмоқда. Сизники ҳам шундай бўлса ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 22:34 | Савол-жавоблар | 157 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar