Бошқа мазҳаб амалини қилган
Ассалому алайкум! Имом Молик, имом Аҳмад, имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳларни жуда ҳурмат қиламиз, илимларини эътироф этамиз, ҳаётларини ўрганамиз, ибрат оламиз. Лекин нима учун бирор киши ихтилофли масалада улар берган фатвога амал қилса уни қаттиқ маломат қиламиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз маломатга қоляпти деган одамларингиз мазҳабни тан олмайдиган одамлар бўлади. Улар битта мазҳабни ушлаб шунда собит туришса ўзлари билишади. Аммо қарғага ўхшаб у шохдан бу шохга сакраб аҳли сунна вал жамоани мазах қилиб, ҳанафийларни аҳли райъ деб камситиб, ўзлари фитна чиқаришади. Уларга мазҳабни қизиғи ҳам аҳамияти ҳам йўқ. Қаерда мазҳаб ҳақида гап кетса ўша гапга хилоф қилиб фитна чиқаришса бўлди. Сизга ҳам Аллоҳдан илм сўраймиз, токи ўшандайларни ажратиб олинг. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 00:01 | Савол-жавоблар | 148 | Долзарб саволлар