Беркитиб сотилган мол

Ассалому алайкум! Бизнинг янги маҳалламиз далага туташ бўлгани учун жуда кўп мева-сабзавот етиштирадиган ерлар мавжуд. Ер эгаси йўқ пайтларда одатда, ерга тайинланган қаровчи киши қарайди. Мавсумда қаровчилар қўшниларга мевалардан сотишади. Бир марта мен ҳам сотиб олдим. Аммо кейин билсам улар ер эгасидан беркитиб сотишаркан. Бунинг ҳукми қандай бўлади? Олган мевамиз бизга ҳақини тўлаганимиз учун ҳалолми ёки харом? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ўғирлик. Сиз ҳам ўша ўғирланган молни сотиб олибсиз. Ҳаққини ўша меваларни эгасига тўлашингиз шарт. Чунки сизга сотганлар ҳаққини ўз эгасига беришмайди. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 02:56 | Савол-жавоблар | 164 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar