Савдода ўйлаган пулдан кўпини олиш

Ассалому алайкум! Бир давра суҳбатида, "бир одам молини ҳаридор 100 сўмга олса керак деб борсаю, лекин сотиб олувчига мол ёқиб 1000 сўмга оламан деса сотувчига 900 сўмни олиш харом бўлади" деган гап бўлда. Лекин иккала тараф ҳам розилик билан келишишяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу жоиз. Ҳеч қандай монеъ йўқ. Бироқ, сотувчи ҳаридорни алдаб, “ҳамма буни 1000 сўмдан сотаяпти” деса, ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 03:40 | Савол-жавоблар | 154 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar