Рукудан қайтишдаги тасбеҳ

Ассалому алайкум! Устозлар. имом рукудан тураётганда "самиАллоҳу лиман хамидахда" х ларни алмаштирса, яъни хойи хуффоз билан хоййи хуттини. Намоз бузиладими? Жавобингиз учун олдиндан Раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳамидаҳ деб биринчи Ҳ ни Роҳмаан лафзидаги Ҳ билан айтса “Аллоҳга ҳамд айтганни” маъносини билдиради. Аллоҳ лафзидаги Ҳ билан айтса “Ўчиб қолганни” деган маънога ўзгаради. Бузилиш ёки бузилмаслигини билмаймиз. Агар сўз охиридаги Ҳни ҳа Роҳмаан сўзидаги Ҳ қилиб ўқиса қўпол хато қилган бўлади. Буни ҳам бузилиш ёки бузилмаслигини билмаймиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:08 | Савол-жавоблар | 180 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar