Ҳайз вақтида никох ўқитилса

Ассалому алайкум! Бир танишимми турмушга чиққанди, шаръий никохи бўлган, лекин никох қилинга куни хайз кўрганини айтди. Шу холда эрини никохига ўтганми? Ҳозирги кунда эри билан яшамаябди эри талоқ бермабди яна турмушга чиқа оладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Никоҳнинг шартлари ҳаммаси топилган бўлса никоҳ боғланган, аёл узрли бўлиши никоҳни ман қилмайди. Талоқ олмасдан ва идда ўтирмай бошқа никоҳ жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 03:51 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar