Эрим ёнимни олмаса

Ассалому алайкум! Эримни телеграмда, опа-сингиллари, оналари билан тузган оилавий группалиги бор. Қайнагачим мендан норози бўлсалар, атайлаб шу группага қайнанамга ёзадилар. Яъни шу гапни фақат ўзларига ўқиш учун эмас, бошқа қайнагачим, айниқса эрим билиб қўйишлари учун. Виждонсиз, уятсиз, инсофсиз каби сўзлар билан ҳақорат қиладилар. Шунақа пайтда эрим ҳеч қачон оғиз очиб гапирмайдилар. Яъни индамайдилар. Ёнимни олмайдилар. Ҳатто ноҳақ бўлсалар ҳам. Лекин мени урушадилар. Шунақа пайтда нима қилишлари тўғри бўлади? Ёнимни олишлари керак эмасми? Майда гап кўпаяди деб ҳар сафар улар ичларига ютишлари, мени уйимда эса жанжал бўлиши тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало, сиз эрингизни рози қиладиган ишларни қилинг, шунда шу каби муаммолар келиб чиқмайди. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 06:02 | Савол-жавоблар | 161 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar