Инвестиция киритадиган сайт
Ассалому алайкум! Агар сиз ўз маблағингизни юқори фоизга (%) қўйишни хохласангиз унда биз сизга силвер карта тафсия этамиз масалан 1000 $ силвер карта харид қилсангиз сизга хар хафта 3.5 % даромад яъни 35 $ тушади. 52 хафта яъни бир йил давомида 1820 $ бўлади, йил якунида эса силвер картани компанияга қайтарасиз компанияс эса 1000 $ кийматга эга кумуш тақинчоқларга алмаштириб беради, бундан кўриниб турибдики компанияга киритган инвестициянгиз икки баробар бўлиб қайтиб келиб, яна 1000 $ кумуш тақинчоқлик бўласиз. Ушбу шартлар бўйича пул тикиш инвеститсиями ёки рибога пул беришми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу шариатга тўғри келмайдиган, рибонинг устига қурилган иш. Бу «Агар сиз ўз маблағингизни юқори фоизга (%) қўйишни хохласангиз» жумласидан кўриниб турибди. Пулни фоизга қўйиш рибо бўлади. Шариат бўйича инвестиция яъни бирор ишга пул тикиладиган бўлса, аввало бу иш шариатга мувофиқ бўлиши талаб қилинади. Бу ерда пул нима ишга тикилиши аниқ эмас. Иккинчидан фойда тикилган маблағдан фоизда белгиланиши айни рибо бўлади. Фойда ўша ишдан келган маблағнинг бир бўлаги бўлиши керак. Бу дегани ҳам сафар ҳар хил фойда дегани. Бир хил фойда фақат рибо ишлардан келади. Шунинг учун бу иш ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 08:01 | Савол-жавоблар | 158 | Молия ва тижорат