Намозда ҳарфларни махраждан чиқариш

Ассалому алайкум! Намозда махфиӣ қироат пайтида ҳамма ҳарфларни ҳам биринчи талаффузнинг o‘зидаёқ махражидан чиқара олмаяпман. Хато қилсам дарров қайтиб тo‘ғри талаффуз қилишга ҳаракат қиламан. Бу нарса уч марта такрорланса намозни қайтиб o‘қийман. Бир намоз вақтининг o‘зида бу ҳолат икки-уч марта рo‘й беради ва намозни қайтиб ва яна қайтиб o‘кийман. Мана шу ҳолатнинг o‘зи бир кунда камида, тахминан, иккита намоз вақтида ёки учта намоз вақтида такрорланади. Бир ойча муддат шу ҳолат рo‘й беряпти. Саволларим: 1) Намозда ҳарфларни махраждан тo‘ғри чиқармаслик неча марта такрорланса намоз қайтиб o‘қилади? 2) Бу қилаётган ишим тo‘ғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунчалик чуқурлашиб ўзингизга машаққат қилмасдан бирор мутахассисга битта ўқиб беринг. Агар яхши деса шубҳаланиб қайта ўқимасдан давом эттириб кетаверинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 09:18 | Савол-жавоблар | 167 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar