Маййит ўралган кўрпани сотиш

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Бир танишимизни илтимоси билан сизларга мурожат қиляпман. Улар менга қуйидаги савол билан мурожат қилишди: Бир йигит маййит ташувчи машина хайдовчиси бўлиб ишлар экан, хар сафар маййит олиб келиниб кўмиб бўлишгандан сўнг, мархумни яқинлари маййит ётган янги кўрпани мозорга яъни гўрковга розилик билан ташлаб кетишар экан. Бу кўрпалар кўп йиғилиб қолганда, бозордан кўрпа сотувчи савдогарлар келиб халиги кўрпаларни ярим нархида (оптом) сотиб олиб кетишаркан. Бу ишдан тушган пул гўрков ва мозор ишчилари учун халолми? Менга шубхалик туюлгани сабаби, халиги бозорчи савдогарлар одамларга маййит ётганини айтиб сотишадими ёки янги деб сотишадими буниси мозор ишчиларига қоронғу. Шунинг учун улар менга шу савол билан мурожат қилишди. Илтимос ёрдам беринглар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Гўрков ва мозор ишчилари хизмат ҳақи олишлари жоиз. Аммо кўрпа туўшак каби нарсалар маййитнинг меросдаги ҳаққи бўлиб, уни меросхўрларга қайтариш шарт. Агар маййит вафотидан аввал гўрковга деб алоҳида васият қилиб қолдирган бўлса олиши жоиз. Сотувчиларнинг янги деб сотишлари қаллоблик ҳисобланади. Янги дейишларини билиб туриб уларга бериш эса гуноҳга ёрдам бериш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:41 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar