Яшашдан мақсад
Ассалому алайкум! Ҳар бир бандани бу дунёда қиладиган вазифаси бор деб тушунаман. Аллоҳ мени хам бежизга яратмаган. Аллоҳга ибодат килиш ва фарз, вожиб ва суннат аммаларни килиш тушунарли. Битта танишим 4 йил университетда ўқиб. Шу соха бўйича бормади ва мадрасага топширди. Ўзи университетда билардим уни динга бўлган қизиқиши борлигини. Лекин қаранг 4 йил умри ўтди. Кимгадир тақлид қилиб биз хам бирон сохани танлаймиз лекин охирида тушунамиз бу бизники эмаслигини. Чунки хозирда қарасам кўп холларда унисига фойдам тегса у ўз томонига тортади, бунисига фойда олиб келсам буниси ўз томонига тортади. Уйда ота-она ўзини хохишини айтади, болам фалон киши бўлишинг керак ва хоказо. Лекин хеч ким мени иқтидорим билан иши йўқ. Шунга мен англамоқчи ман, мени бу хаётда нима учун яралганман, дунёда асосий мақсадимни қандай билсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳга ибодат қилиш, Унинг розилигини топиш асосий мақсад. Қолган ҳамма ишлар шунинг атрофида айланади. Сиз нима иш қилишингиз муҳим эмас, уни қандай қилишингиз муҳим. Аллоҳни рози қиладиган ҳолатда қиладиган ҳар қандай ишингиз ҳаётингиздаги мақсад бўлиши мумкин. Аллоҳ берган истеъдодингизни ҳам ҳисобга олинг. Ота-онангиз билан ҳам бу мавзуда маслаҳатлашиб, истакларингизни баён қилинг. Аллоҳдан дуо қилиб хайрлисини сўранг. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 09:40 | Савол-жавоблар | 182 | Турли саволлар