Қарздор уйланиши мумкинми ?

Ассалому алайкум! Мен 30 ёшдан ошдим уйланишим керак қиз тайёр лекин ҳозир мени ишим орқага кетиб одамлардан жуда кўп миқдорда қарздорман. Имкони борича шаҳватдан ўзимни сақлайман рўза тутиб бўлса ҳам. Саволим шундан иборатки қарзларимдан қутулмасдан уйланишим мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарздор уйланадиган даражадаги тўй қилиб уйланишингиз мумкин. Қарздорликнинг уйланишга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бунинг учун гувоҳлар, ийжоб-қабул ва эълон қилиб қўйиш кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 21:52 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar