Оилада ота она можароси
Ассалому алайкум! Бизни оиламизда ота ва онам ўртасида, анчадан буён тез-тез жанжал бўляпти. Дадамни сал нарсага хам (мисол учун овқат сал тузсизроқ бўлиб қолса хам) онамга жахл қилаверади. Шунақа пайтта онамни озгина гапирган гапиям, уни худди хақорат қилётгандей, гап қайтарётгандек туйилиб, жанжал кучайиб кетади. Бази холларда онамни дўппослашгаям хам боради(ўзим бир неча марта устидан чиқиб, ажратиб қолганман). Дадам ўзи ичмайди, чекмайди, 2-3йилдан бери 5 вақт намозини ўқийди. Ёши 50дан ўткан. Кўчадагиларга умуман бошқа, характер, уйда эса онамга муносабати, қўпол, оддий гапниям дўрриллаб гапиради. Бизга муомаласи яхши лекин мен ўғил фарзанд бўлиб, нима қилишниям билмай қоляпман. Лекин дадамдан роса жахлим чиқяпти, хаёлимга ёмон нарсалар келяпти ториси. Онамни хулқи яхши. Тилло аёл хамма муаммо дадамни характерида. Мен нима қилай, қандай йўл тутай? Бир нима деб ёки қилиб дадамниям кўнглини оғритиб қўйгим йўқ. Ўзим яқинда уйланганман. Уйда сингилларим хам бор. Онам ториси биз учун, сабр қилиб чидаб юрибди, ўзиям буни кўп айтади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз асло гапирманг, отангизга гапи ўтадиган катталар насиҳат қилсин. Сиз асло уларни орасига тушманг. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 10:46 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз асло гапирманг, отангизга гапи ўтадиган катталар насиҳат қилсин. Сиз асло уларни орасига тушманг. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 10:46 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш