Динидан тониш
Ассалому алайкум! Менинг бир дўстим оиласи билан Исроил давлатида ишлайди. Улар оддий иш визаси билан эмас, балки эски архив ҳужжатларидан катта бувиси яҳудий бўлганлиги тўғрисидаги ҳужжатни асос қилиб, муҳожир мақомида ишлаш учун боришади. Аэропортда улардан “мусулмонмисан” деб сўрашганда улар динсизлигини айтишади. Лекин кириб олишгандан кейин худди ҳеч нарса бўлмагандек ўзларини мусулмон деб ҳисоблаб намоз, рўзаларни тутишади. Чунки агар улар ўз мусулмонлигини билдиришса, уларни ўша заҳоти мамлакатга киргизмасдан, қайтариб юборишади. Саволим, 1) улар бу ишлари билан мусулмончиликдан чиқишганми? 2) агар чиқишган бўлса, улар билан аввалгидек дўст каби муомала қилиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бошида ўлим таҳдиди бўлмаган ҳолда динидан тониш мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 11:29 | Савол-жавоблар | 137 | Ақийда
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бошида ўлим таҳдиди бўлмаган ҳолда динидан тониш мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 11:29 | Савол-жавоблар | 137 | Ақийда