Аёли эридан пул қарздор бўлиши

Ассалому алайкум! Мен турмушга чиққанман, 5 нафар фарзандимиз бор. Турмуш ўртоғим мусулмон булса ҳам номоз ўқимайди. Ҳар куни ичади. Мени рўмол ўрашимга ҳам қарши эди. Ўртада мен бир фирибгарга алданиб қолдим. Ўзимни пулларим ва мулкимдан ташқари эримни мулкини ҳам бергандим. Алдаб кетди. Энди эрим сен мендан пул қарздорсан, ўлсанг қабринг устида айтаман қарзи бор мендан деб, узмасанг сендан рози эмасман дейди. Мени қўрққаним, қарздор одам жаннатга киритилмайди. Агар эрим мени кечирмаса ва қарзидан кечмаса, мендан рози бўлмаса мен дўзахий бўламанми? Жуда қаттиқ ҳавотирдаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эрингизни шахсий пулларини ўзбошимчалик қилиб ишлатишингиз жоиз эмас. Қарзингизни беришингиз ёки у кишини рози қилишинги керак. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 21:05 | Савол-жавоблар | 140 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar