Илми толибнинг нияти
Ассалому алайкум! Илм талабидаги инсон Аллоҳ ризоси учун илм ўрганишга аҳд қилади. Устозидан илм олиш мобайнида устози унинг берган топшириқларини бажармагани учун илми толибга қаттиқ гапиради. Илми толиб эса ичида "Ҳали шундай даражада ўқийки устозим мени уришмасин" ёки "Шу даражада яхши, зўр одам бўлайки мени камситганлар афсусланишсин" деса бу холисликка, тавҳидга зид ният бўладими? Ахир Аллоҳнинг ризоси учун ўрганяпти-ку, шунчаки инсонларнинг даккилари ва камситишлари илми толибни кўпроқ, кучлироқ ҳаракат қилишга ундаса ширк ёки риё ёки дунёвий ният қилган бўлиб қоладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало Алллоҳнинг розилиги учун илм оляпган толиби илм ихлосли, тиришқоқ бўлиши керак. Берилган вазифаларни вақтида бажариши лозим. Шунда “устозларининг уришишига ҳам”, “камситганларнинг ҳам афсусланишига” ҳожат бўлмайди. Холис толибга кўпроқ, кучлироқ ҳаракат қилишига дакки ва камситиш керак эмас. Аллоҳнинг розили, устозларнинг дуо ва тавсиялари кифоя. Ниятингизда холис бўлинг! Бошқа иккинчи даражали нарсаларни ният қилманг. Олий мақсадга интилсангиз, қолганлари ўзи келади. Тавҳидга алоқаси ҳам, зарари ҳам йўқ. Ширк, риё ва дунёвий ниятлардан Аллоҳ асрасин! Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 21:49 | Савол-жавоблар | 151 | Таълим ва мутаъаллим