Закот ва қарз масаласи
Ассалому алайкум! Бир шахс иккинчисига 750$ ва 7млн 568 минг сўм қарз берган. Қарздор бугунгача 2-3 йил ўтса хам қарзини тўлаш имконига эга бўлмаган. Пул эгаси нисоб соҳиби бўлгани сабаб бу йилги закотини шу қарздорга бериб, Пул қарздорга мулк бўлиб ўтгандан кейин (қарздан ортиқчаси хам бор қарздорни ўзига олиб қолиши учун) энди мендан олган қарзингни тўла даб айтса ва агар қарздор берса қайтариб олса бўладими. қайтариб олса бўладими. Масалани 2- томони шундаки пул эгаси закот учун вакилга (бу ерда мен вакил. Қарздор ва қарз берувчи ўртасидаги масофа тахминан 1000 км) 850$ берган. (Қарздорнинг қарзи 750$+7 млн 568 минг сўм). Бунда дастлаб шу 850$ни қарздорга закот қилиб бериб, 750$ни қарз ҳисобига қайтариб олиб, кейин яна шу пулни ўзини қарз берувчи ҳисобига ўтгач яна закотнинг давоми сифатида қарздорга яна закот қилиб бериб, 7 млн 568 мингни бугунги курс бўйича Яна долларда қарз сифатида қайтариб олса бўладими. Натижада қарз берувчи закотини берган холда қарздордаги қарзини хам ундириб олади. Қарздор қарзидан қутилиб, қўшимча 100$ закот олади. Шу холатда закот адо бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шартлашиб олиб қилинмайди. Закотни бергандан кейин қарзини талаб қилади, қайтариб берса, олади. Бермаса, олган кишининг ҳаққи. Валлоҳу аълам!
4 Октабр 2022, 16:28 | Савол-жавоблар | 126 | Закот
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шартлашиб олиб қилинмайди. Закотни бергандан кейин қарзини талаб қилади, қайтариб берса, олади. Бермаса, олган кишининг ҳаққи. Валлоҳу аълам!
4 Октабр 2022, 16:28 | Савол-жавоблар | 126 | Закот