Ўқитувчилар куни

Ассалому алайкум! Устозлар сизларни "Устозлар ва мураббийлар куни" билан мубаракбод этаман. Илмсизлигим туфайли бераётган саволларимизга лаббай деб жавоб бераётганингиздан Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Ўзи мададкор бўлсин, ажрларини кўпайтириб берсин. Аслида сизларни, бир кун эмас ҳар куни табриклашга лойиқсизлар. Ёмон кўзлардан ўз паноҳида асрасин. Дуоларингизда биз фақирларни ҳам эслаб қўйсангизлар. Устозлар яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ барчамизни дунё ва охират ёмонликларидан омонда қилсин. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 23:17 | Савол-жавоблар | 149 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar