Имтиҳонда жавобни дўстим айтиб берганди

Ассалому алайкум! Ҳабарингиз бор яқин орада ДТМ имтиҳонлари бўлади институтларга киришга. Бу йил ДТМ имтиҳонидан олдин алоҳида фанлардан имтиҳон топширилди масалан дтм да кимёдан имтиҳон топшириш керак бўлса буни 2-3 ой олдинроқ топшириб олиб, қанча балл олса, шунча балл берадигон миллий сертификатга эга бўлинди. Мен ҳам сертификатга имтиҳон топширдим ўз кучим билан лекин саволлардан бирига жавобни ёнимда имтиҳон топшираётган дўстим айтиб берди ва шу ўз кучим билан ечмаган саволим менга 2 балл атрофида берди. Кейинчалик ўйлаб қолдим, шу 2 баллни деб мен, кам эҳтимол бўлса ҳам, кимнингдир ўрнини олиб қўйишим ёки контракт ўқишига сабабчи бўлиб қолишим мумкинку. Мана энди тез кунда қолган фанлардан имтиҳон топшираман. Нима қилай, келаётган имтиҳонда биронта билган саволимни белгиламай чиқайми ёки бошқа иложи борми? Менга тўғри йўл кўрсатинг илтимос, келажакда виждоним қийналмаслиги учун менга бир йўл кўрсатинг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз энг муҳими хатойингизни тушунибсиз. Энди тавба қилиб, Аллоҳга истиғфор айтиб, бу ишни қайта қилмасликка азму қарор қилинг. Қолган имтиҳонларга пухта тайёргарлик кўриб, ҳалол соҳанинг мутахассиси бўлишга ҳаракат қилинг. Келажакда солиҳ амалларни кўп қилиб, бу гуноҳингизга каффорот бўлишига урининг. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 03:58 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar