Савдо растасидан фойдаланиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир яқиним дехқон бозори растасида савдо қилади. Қишда совуқ бўлганлиги сабабли жойини бошқа бировга вақтинчаликка савдо қилиш учун берган ва у одам ўша жойида тургани учун деб сотаётган махсулотидан хар хар замонда бериб туради. Шу берган махсулотини олса бўладими, ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу ижара ҳисобланиб, ижара ҳаққини тайин қилиб олиш шарт. Агарчи арзимас миқдорда бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:04 | Савол-жавоблар | 155 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar