Келинлар уйдан рухсатсиз нарсаларни бериши

Ассалому алайкум! 1. Келин уй эгаларидан сўрамасдан онасию бошқа қариндошларига ҳар хил таом маҳсулотларини бериб юбориши жоизми? Уй эгалари сўрамай қилганидан норози бўладиган ҳолатда. 2. Келин фақат сигир соғиб сут маҳсулотларини таййарласаю лекин унинг емиши ва емига заррача ҳам маблағ сарфламаса бундай келинниям уй эгалари рухсатисиз сут ва сут маҳсулотларини ўз онаси рўзғорига бериб юбориши жоизми? Бунда ҳам уй эгалари норози бўлишса. 3.Уй эгаларидан яширинча бериб юборгани учун келин ўғирлик қилган ҳукмида бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Келин уйдаги нарсалардан сўрамасдан ўз ота-онасига бериб юбориши жоиз эмас. Сўраш керак. Ўзининг нафақаси учун берилган нарсаларни тасарруфи ўзининг ҳаққи. Хоҳлаганини қилиш мумкин.2). Молга қараб уни парвариш қилгани миқдорича ҳаққи бўлади.3). Ўзининг мулки бўлмаган нарсани эгасидан сўрамасдан бериши ўғирлик ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 02:00 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar