Тахорат ва намоздаги холат

Ассалому алайкум! Бутун баданни сув ила ювмоқ (чўмилмоқ) тахорат ўрнида ўтадими? Агарда намоз вақтида бирор сура ёки намоз тартиби эсдан чиқиб қолса (адашиб қолса), эсда қолган жойидан давом эттириш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар чўмилиш ёки ғусл қилиш жараёнида таҳоратни кетказадиган амаллардан бирортаси содир бўлмаса, ўша чўмлиши ва қилган ғусли таҳорат ҳам бўлади. У билан намоз ўқиса бўлади. Тартибини эслашга ҳаракат қилади. Агар топа олмаса ва зам сура миқдорича вақт ўтиб кетса, ўша ердан рукуъга кетади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 03:06 | Савол-жавоблар | 147 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar