Рўзадорлик

Ассалому алайкум! 15-16 йилдан бери дорихонада ишлайман. Дорихонада спирт сотиш хакида шайх хазратларини маърўзаларини эшитгач бир неча йилдан бери ичадиган инсон (куп йилдан бери ишлаганим учун 90-95 % холатда адашмайман манимча) деб тахмин килсам "спирт колмаган" деб ёлғон гапириб (гапни чувалаштирмаслик учун, чунки сизга сотмайман десам жанжал ва конфликтлар кўпайиб кетади) клиентни қайтараман. Бу ёлғонимни қанчалик гунохлигини билмайман, лекин ичувчиларга атайлаб спирт сотиб гунох қилгандан кўра шуниси маъқул бўлса керак манимча. Саволим шуки рамазон ойида иншаоллох рўза тутаман ва юқоридаги каби холатда ёлғон гапирсам рўзам бузилиб қолмайдими? Шу савол мени охирги йилларда қийнаб келади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон туфайли рўза очилмайди, аммо савоби озаяди. Ичишини аниқ билиб сотсангиз гуноҳкор бўласиз. Очиқ-ойдин "сизга сотмайман, бу тиббиёт учун ишлатишга" деб айтиш керак. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 03:50 | Савол-жавоблар | 150 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar