Ўзимдаги ҳолат

Ассалому алайкум! Устозлар ҳозирда Россиядаман ишлаш мақсадида кeлганман, иш жойимда намоз ўқиш учун шароитлар йўқ, кундузги ўқий олмаган намозларимни фарзини хуфтон намози олдидан ўқисам бўладими?
2). Бу eрдаги магазинларда сотиладигон мол гўштини ҳалол ҳаромлигини билмаябман, eсам бўладими? Бу eрда юрган ҳамютларимизни айтишича лаборотория тeкширувидан ўтармиш. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Шароит топиб ўқинг. Намозни тарк қилишга узр йўқ. Бу ҳозирги кунда қийин эмас, ўзингиз астойдил хоҳлаб Аллоҳдан сўрасангиз Аллоҳ Ўзи осон қилади. Сиз аввалги ўринга ишни эмас намозни қўйинг. Қуйидаги линкдаги жавобларни ҳам ўқинг. https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=26951.0 https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=20762.0 https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=28590.0 2). Бўлмайди. Сўйилаётганда Аллоҳнинг исмларидан бирини айтиб сўйилмаган жонлиқнинг гўшти мусулмон учун ҳалол бўлмайди, гарчи у гўшти ҳалол ҳайвон бўлса ҳам. Балиқ ёки тухум еса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 05:03 | Савол-жавоблар | 152 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar