"Ҳалол" сертификатли маҳсулотда рибо бӯлса

Ассалому алайкум! Фаразан, бир тадбиркор "Ҳалол" сертификатли маҳсулотларни ишлаб чиқариб, бозорга сотиш ниятида иш бошлаш учун маьлум бир муассаса ёки шахсдан маьлум миқдордаги суммани фоиз ҳисобига олиб, кейинчалик o‘з ишини йo‘лга қo‘йган. Харидорлар (ҳалол касбда ишлаб туриб) o‘ша маҳсулотларни сотиб олиб, истеьмол қилсалар, улар ҳам рибога қo‘шилган бo‘ладиларми ёки уларнинг истеьмоли харидорлар учун жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол пулингизга ҳалол нарсани сотиб олсангиз, сизга ҳалол бўлади. Модомики маҳсулоти ҳалол экан ишлаб чиқарувчининг рибо ишига сизнинг алоқангиз йўқ. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 07:28 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar